Смотреть в Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Криминал_муҳаббат 67-қисм -сиз..бу узукни қаердан олгансиз-зўрға гапира бошлади Шохруҳ. -менга буни битта бевафо йигит берган..-деганча Маъмура ниқобини секин кўтарди. -Маъмура..-ўзини овозини узоқдан эшита бошлади Шохруҳ. -қалай мусаллас ёқдими-кулди қиз-бу менга индамай кетиб қолганингиз учун деганча ёнидан уйқу доричани чиқариб кўрсатди. -сен ҳали...-кўзлари юмила бошлади Шохруҳни. -нима қилай минг қилсам ҳам жосуснинг севгилисиманда-кулди Маъмура.Шохруҳ ҳушини йўқотди.Тимуха ёрдамида Маъмура уни меҳмонҳонадан билдирмай чиқариб кетди.Чегарадан олиб ўтишга Туркиялик ҳарбий дўстлари ёрдам берди Тимухани.Шохруҳ секин кўзларини очди..Таниш шифт..«қаердаман ўзи»бўлиб ўтган воқеаларни эслашга уринаркан.. -болам уйғондингми-иссиқ тафт уни бошини силай бошлади.Шохруҳ ҳайрат билан тепага қаради,қарадию қувончдан йиғлаб юборди: -онажон..-онасини маҳкам қучиб йиғлай бошлади-сизни росаям соғиндим.. -мен ҳам ўғлим..дўстинг билан келинимга рахмат улар сени олиб келишмаганда онам бор деб келмасдинг ҳам..-онасининг ҳам кўзларидан ёш оқарди. -келиним..-ҳайрон бўлди Шохруҳу шу ердами? -ҳа ўғлим шу ерда..ошхонада овқат қиляпти..онасига раҳмат жуда тарбияли қиз экан-Маъмурани мақтай бошлади онаси.Шохруҳ Маъмурани тезроқ кўргиси келарди.. Секин ўрнидан туриб онаси билан ошхонага ўтишди..У ерда Тимуха бамайлихотир чой ичиб ўтирарди. -сен нималар қилиб юрибсана-ёлғондакам жахл билан сўради Шохруҳ. -катта савоб ишга қўл урдим оғайни-деб ўрнидан турганча уни маҳкам қучоқлади-яхшимисан дўст? -рахмат дўстим ҳаммаси учун-Шохруҳ ҳам уни меҳр билан қучоқлаб қўйди.Секин атрофдан уни қидирди..Тимуха буни сезиб кулди: -қидираётганинг ҳовлингдаги атиргулларни кўриб кўзи қувнаб кетди..бормасанг ҳозир бутун гулларни узиб чиқади-кулди Тимуха. -қўе болам ундай дема ҳоҳлаганича олсин-деди Шохруҳнинг онаси хурсанд бўлиб-бориб чақириб кел бирга овқатланамиз-деб Шохруҳни чиқариб юборди.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить