Смотреть в Telegram
#Криминал_муҳаббат 65-қисм Идрис узоқ ўйланиб тургач: -Шохруҳни топ.. -Шохруҳ бу ўша йигитми? -ҳа ҳозир касалхонада бўлиши керак.. -ундан шубхангиз борми..? -балки уни ҳам алоқаси бордир Сулейманга..-Идриснинг кўзларидан умид учқуни йўқолди. -хавотир олманг дада буткул озод қилиш йўлини тополмасам ҳам ҳеч бўлмаса қўлимиздаги пуллар билан касалхонага жойлаштиришга ҳаракат қиламан..Қамоқхона зобити учрашув вақти тугаганини айтгач мажбур отаси билан хайрлашди.Қамоқхонадан тўғри касалхонага ўтди.Маъмура ишлайдиган жойку ўйлади Зокир отаси айтган манзилга келгач.Ичкарига кириб бош шифокорга учрашди.Шохруҳнинг чиқиб кетганини қамоқхонага жойлашганини айтишди.Аммо қамоқдан у маҳбус ҳақида ҳеч нима аниқлолмади.Зокирнинг боши қотди.Идрисни қутқаришни ҳеч қандай чораси йўқ..Наҳотки никоҳ тўйида отаси қатнашмаса..Шу пайт қўл телефони жиринглади. -Ало Нармин эшитаман? -Зокир ака тез келинг негадир Закирни мазаси бўлмаяпти..докторга обориш керак шекилли..-Нарминниг овози хавотирли эди. -ҳозир етиб бораман-Зокир шошганча машинасига ўтирди.Малика ва Сурейя ҳам Идрисни кўриб келишди.Сулейман эса Зокир билан учрашиш учун пайт пойлай бошлади.Маъмура уйга етиб келиб ичкарига кираркан онасини қидирди. -ойи қаердасиз? -ҳа қизим-ошхонадан онасининг овози эшитилди. -ойи сиздан бир нарса сўрайман фақат ростини айтинг... -ҳа сўра қизим-онаси Маъмурага жиддий тикилди. -бойлик одамни бахтли қиладими ё муҳаббат..-Маъмура бир нуқтага тикилганча онасидан жавоб кутарди.Саодат опа қизи нега бундай савол берганини қалбан англаб турарди.Ўғли онаси бошқа йигитга розилик билдирганини билгач ҳаммасини Саодат опага айтиб берганди.Шундагина она тушунди нега қизи бу қадар дард чекиб юрганини. -қизим сенга оналик маслаҳатим бойлик ҳеч қачон бахт келтирмайди ўртада муҳаббат бўлмаса..муҳаббат дунёдаги энг олий неъмат-деб қизининг бошини силаб қўйди. Маъмуранинг юзларига қон югурди.Бу расман айтилмасада онаси томонидан билдирилган розилик эди. -ойи менга 5кунга рухсат бероласизми??? -ҳа бераман фақат ортиқ йиғламайман десанг-кўзлари ёшланди Саодат опани.Унинг учун қизининг кўзлари бахтдан порлаб турса бўлгани. -раҳмат меҳрибон онажоним ўзимни-дея Маъмура онасини маҳкам қучди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств