Смотреть в Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Криминал_муҳаббат 60-қисм Зокир уйга жахл отига миниб қайтиб келди.Хонасига кириб ўзини ётоққа ташлади.«Бундай бўлиши мумкинмас уни бирон марта бир йигит билан кўрмадим алдаётгани аниқ...унда узукчи? Ёки кимдир узук бердимикин..ким у..эртагаёқ аниқлайман Маъмура у билан учрашиши аниқ»қатъий қарорга келди Зокир.Ёнбошига ўгрилувди ўғлининг кийимчаси қолиб кетган экан уни кўргиси келди.Шартта ўрнидан туриб Нарминларникига жўнаб кетди. Идрис мажбурлаб Сурейяни ўша меҳмонҳонани эшигини олдига олиб келди. -юр ичкарига кирамиз мен у маразни туғилганига пушаймон қиламан ҳали..-тишлари ғичирлади Идрисни. -Идрис Худо ҳаққи қўйвор..-Идрисни қўлидан чиқмоқчи бўлди Сурейя. -мен билан ҳотиржам юриб кирасан ҳеч кимни эътиборини тортма уқдингми?-Сурейяга яқин бориб жахл билан гапирди Идрис.Биргаликда Сулейманни хонасигача боришди.Сулейман эшикка қараб фақат Сурейяни кўргач аста очди.Лекин у билан бирга бостириб Идрис кириб келди. -Мараз ҳайвон..-Сулейманни ёқасидан олди Идрис-сени ҳозир тўғри дўзахга жўнатаман!-деганча тўппончани олиб Сулейманни пешонасига тиради. -Аслида сен маразсан биринчиси ўхшамагач яна ўлдирмоқчимисан-аламли вишшилади Сулейман. -Идрис ундай қилмааа-бақирди Сурейя йиғлаганча. -тўғри қилганман ўшанда машинангнинг тормозини яхшилаб бузмаганман шекилли тирик қобсан аммо ҳурсандчилигинг узоққа чўзилмайди..-тўппончани тепкисини ушлаб босмоқчиди хонага полициячилар бостириб кирди. -фуқаро Идрис Жалилов ҳибсга олиндингиз-деганча ундан қуролни олиб қўйишди.Сулейман қаҳқаҳа отиб кулди: -мени шунчалик ахмоқ деб ўйладингми автоҳалокатдан кейин қанча қийналганимни биласанми??? Сен мени севганимни балки бутун ҳаётимни тортиб олдинг..сени деб фарзандим ҳақиқий отасини танимайди..қамоқда чириб ўл-деганча Идрисга қўлини силкитди. -қўрқоқ сотқин сен барибир Сурейяни бахтли қилолмасдинг-деди Идрис ғазаб отига миниб полициячилар билан чиқиб кетаркан.Сурейя худди бу хонада мавжудмасдек кўзида ёш билан қотиб қолди.«Демак шунча йил кўзига нажот фариштаси бўлиб кўринган эри унинг бутун бошли бахтли ҳаётини тортиб олган эканда..» -Сурейя яхшимисан???-сўради Сулейман ундан ҳавотирланиб.Сурейя унга эътибор бермай секин ўрнидан туриб хонадан чиқди.Сулейманга мени тинч қўй деб бақирганча уйга кетди.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить