Смотреть в Telegram
RETRO HIKOYALAR
#Kriminal_muhabbat 54-қисм Бирдан Шохруҳнинг кўзига онасини сиймоси кўринди.Шохруҳ сапчиб кетиб йўлга қараркан қарама қарши тарафдаги машинани кўриб машинани рулини буришга улгуриб қолди.Она буюк сиймо қаерда бўлса ҳам боласини албатта хавфдан огоҳ этади.Агар салгина кечроқ кўзини очганда нима бўларди...Шохруҳ буни ўйлашга ҳам қўрқарди..У албатта ҳали бориб онасига Маъмурани кўрсатади.."Эртагаёқ Маъмурани қўлини сўрайман...агар рози бўлса бутун умр уни кўз қорачиғимдек асрайман..агар кўнмаса юрагим парча бўлиб кетса ҳам қайтиб унга оғиз очмайман"у шундай деб ўйлаб машинасини тилла буюмлар дўконига тўхтатди... Идрис офисга етиб Шохруга телефон қилди: -қаердасан??? -келдим киряпман... Хонага Шохруҳ кириб келди.Бир зум ўйланиб тургач телефонидаги аудиёзувни Идрисга қўйиб берди.Идриснинг қошлари уча бошлади ғазабдан қизариб кетди: -ўзим ҳам ўйлагандим нега бу кимса оёғимни тагида ўралашиб қолди деб..писмиқ илонн-бақирди Идрис-автоҳалокатдан кейин юзини пластик операция қилган бўлса керак бўлмаса мен уни дарров танирдим..мараз ҳали сенга мени хотиним билан тунни ўтқизиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман..-столга бир мушт урди Идрис. -сен кетавер..-Шохруҳга эътибор бермай жахлини босишга уринаркан.Идрис буни ҳисобини Сурейядан албатта сўрайди.
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить