Иқтисодиёт ва молия вазирлиги диққатига!
Уй-жой таъмири учун нега ипотека кредити берилмаяпти?Мана бу
пост уй-жой таъмири учун ипотека кредити ажратишга бевосита масъул этиб белгиланган банклардан бири - "Агробанк"ка тегишли канал маълумоти асосида эълон қилинганди.
Бизга келаётган мурожаатларга қараганда, айни пайтда
online-mahalla.uz платформасининг “Уй-жой таъмири учун кредитга ариза бериш” бўлими ўчириб қўйилган.
Бу ҳақда на Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, на бу кредитларни ажратишга масъул банкларнинг сайтларида ипотека кредитлари нега тўхтатилганлиги (ўзи бирор кишига берилганми?) тўғрисида бир энлик ахборот топа олмадим.
@platformauzb