Жорий йилда
120 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисоб-китоб қилинган.
Бунга қўшимча
15 минг хонадон Янги Тошкентда барпо қилинади ва
бу уйларда “яшил” энергиядан фойдаланилади.
Энергия барқарорлигини таъминлаш учун хусусий шериклик асосида
100 мегаватт-соат сиғимли электр сақлаш қуввати ўрнатилади.
Янги Тошкентдаги уйларни
иситиш ва совутиш марказлашган тригенерация тизими орқали бўлади.
Барча бино-иншоотларга
юқори энергия самарадорлик талаблари жорий қилинади.
Транспорт, ёритиш тизимлари ва
зарядлаш станциялари фақат
“яшил” талаблар асосида бўлади.
Facebook|Instagram|X