Исм-фамилияларни бўғинга кўчирмаган яхши
#Сўраган_эдингиз
Савол:
Ёзаётганда сатрга сиғмай қолса, исм-фамилия бўғинга кўчириладими?
Жавоб:
Имло қоидаларида исм-фамилиялардаги қисқартмалар бўйича аниқ кўрсатма
бор:
👉 А. Ж. Жабборов, А. Д. Абдувалиев кабиларда исмнинг ва ота исмининг биринчи ҳарфига тенг қисқартмалар фамилиядан ажратиб кўчирилмайди.
Демак, исм ва отаисмни билдирувчи
А. Ж. ва
А. Д. каби ёки исмни билдирувчи
Б. ва
С. каби қисқартмалар сатрнинг тепасида қолиб, фамилия пастга кўчирилмайди.
Исмларда бўғин кўчириш-чи?
Аслида бўғинга кўчириш мумкин. Чунки мумкин эмас деган қоида йўқ. Бироқ мен киши номларини иложи борича бўғинга кўчирмаслик тарафдориман. Ҳатто исм бир сатрда қолиб, фамилия иккинчи сатрга ўтадиган ҳолатлардан ҳам нарироқ бўлаверган маъқул. Имкондан ташқари ҳолатлар эса, албатта, бундан мустасно.
Бу қоида қатъий эмас, ихтиёрий. Лекин таҳрир, тушунарлилик ва номга ҳурмат нуқтаи назаридан бу қоидага амал қилиш зарур.
@oriftolib