Смотреть в Telegram
Лавозим, илмий унвон ва илмий даража: қандай кетма-кетликда ёзиш керак? Расмий хатлар, сўзбоши, тақриз ва турли маълумотлар ёзишда лавозим, илмий унвон ва илмий даражаларни кўрсатишга тўғри келади. Баъзида саналганларнинг барчасини бирданига келтириш зарур бўлиб қолади. Илмий унвони ё даражасини ёзмасангиз, жиддий хафа бўладиганлар ҳам бор-да 🙃. Бир ҳисобда бу ҳам тўғри, илмий иш қилиш осон эмас. Хуллас, бирданига бир неча жиҳатни акс эттирмоқчи бўлсангиз, энг олдин лавозимни ёзасиз. Чунки хат ёзаётган ёки ёзилаётган шахс биринчи галда лавозим эгаси сифатида ваколатга эга. Илмий унвон ва илмий даражани кўрсатишда бироз хилмахиллик бор. Урфга кўра, олдин илмий даража, сўнг илмий унвон ёзилади. Менимча ҳам, шу вариант тўғри: лавозимдан сўнг илмий даража, кейин илмий унвон келиши керак: Фалончи Пистончиев, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор Хатга имзо чекувчи сифатида ёзилганда шу тарзда берилади. Агар бир қаторда ёзмоқчи бўлсангиз, фамилиядан кейин вергул ёки тире қўясиз. Тире қўйган афзалроқ, чунки кетма-кет вергул келмайди, исм-фамилия алоҳида бўлиб туради: Фалончи Пистончиев – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор. Юқоридаги шаклдан одатда шахс ҳақида маълумот берилганда фойдаланилади. Хат чиқараётганда эса қуйидаги шаклда ёзилади: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети проректори, филология фанлари доктори, профессор Фалончи Пистончиевга (Ажралиб туриши учун қия ҳарфда ёздим, сиз оддий ҳарфда ёзишингиз мумкин.) Айни пайтда бирор лавозимда ишламаётган, илмий даража ва унвонга эга киши хат ёзса ёки сиз уни бирор жойда қайд этмоқчи бўлсангиз, юқоридаги тартибда, бироқ лавозимсиз бериш мумкин: Фалончи Пистончиев, филология фанлари доктори, профессор Фалончи Пистончиев – филология фанлари доктори, профессор. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств