Смотреть в Telegram
-да юкламаси ва вергул -да юкламаси жумлага кучайтирув ва таъкид маъносини қўшади. У сўздан чизиқча билан ажратиб ёзилади. Ана шу юклама билан вергул қўллашда кўп хато қилинади. Қачон вергул ишлатилади? Вергул ишлатишнинг 7 та асосий қоидасида икки ва ундан ортиқ ёки кетма-кет ҳаракатни ифодаловчи феъллар, бирдан ортиқ кесимлар орасига вергул қўйилиши ҳақида айтгандим. Бу ўринда ҳам худди шу қоида ишлайди: У китобни қўлига олди-да, ўқишга тушди. Ваъда берса-да, бажармади. Ўзи докторлар ҳам ваҳимачи бўлади-да, сал нарсага касалхона... Э. Раимов, Ажаб қишлоқ. Бир нечта ёки кетма-кет ҳаракат ифодаланмаса, вергул керак эмас: Бахт билан бахтсизлик етаклашиб юраркан-да доим. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Юклама бошқа сўз туркумларига қўшилганда ҳам вергул ишлатилмайди: Бундан-да кўпроқ ўқи. Ойдан-да гўзал. Лекин юклама олган сўз уюшиқ бўлак таркибида ёки ундалма билан келса вергулдан фойдаланилади. Албатта, бу ҳолатда вергул юклама туфайли эмас, уюшиқ бўлак ва ундалма сабабли қўлланади: Ойдан-да, кундан-да гўзал. Мендан-да, сендан-да ишбилармон. Шунда иш тез битади-да, оғайни. 📌 Демак: Шарт ўрнидан турди-да, кетворди. Дарров ваҳима қиласан-да, ҳали ҳеч гап йўқ-ку! Ёш бола-да у. Шарт ўрнидан турдида, кетворди. Шарт ўрнидан турди-да кетворди. Дарров ваҳима қиласан-да ҳали ҳеч гап йўқ-ку! Ёш бола-да, у. @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств