Қозоғистон
Ён қўшнимиз
Қозоғистон номини ёзишда баъзан хато қилиб турамиз. Чунки миллат номи –
қозоқ, давлатнинг номи аслиятда, яъни қозоқ тилида
Қазақстан, лекин ўзбекчада талаффуз варианти қабул қилинган –
Қозоғистон.
Лекин
Қозоқмозортепа, Қозоқтов каби жой номларида қозоқ сўзида товуш ўзгариши бўлмайди. Чунки
қ товушидан кейин ундош товуш келяпти.
Қ товушининг фонетик ўзгаришларга учраши асосан унли товушлар қўшилганда юз беради. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Масалан,
қозоқларда бўладиган, қозоқча маъносидаги
қозоқи сўзида шундай:
қозоқи кигиз, қозоқи чакмон, қозоқи қорамол зоти.
Аммо эгалик қўшимчаси қўшилганда товуш ўзгариши юз беради:
Қозоғим – қардошим, жон дўстим менинг.
📌 Демак,
Қозоғистон, Қозоқтов, қозоқи кигиз, қозоғим, қозоқ юрти
✅
Қозоқистон, Қозоғтов, қозоғи кигиз, қозоқим, қозоғ юрти
❌
@oriftolib