View in Telegram
Қозоғистон Ён қўшнимиз Қозоғистон номини ёзишда баъзан хато қилиб турамиз. Чунки миллат номи – қозоқ, давлатнинг номи аслиятда, яъни қозоқ тилида Қазақстан, лекин ўзбекчада талаффуз варианти қабул қилинган – Қозоғистон. Лекин Қозоқмозортепа, Қозоқтов каби жой номларида қозоқ сўзида товуш ўзгариши бўлмайди. Чунки қ товушидан кейин ундош товуш келяпти. Қ товушининг фонетик ўзгаришларга учраши асосан унли товушлар қўшилганда юз беради. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Масалан, қозоқларда бўладиган, қозоқча маъносидаги қозоқи сўзида шундай: қозоқи кигиз, қозоқи чакмон, қозоқи қорамол зоти. Аммо эгалик қўшимчаси қўшилганда товуш ўзгариши юз беради: Қозоғим – қардошим, жон дўстим менинг. 📌 Демак, Қозоғистон, Қозоқтов, қозоқи кигиз, қозоғим, қозоқ юрти Қозоқистон, Қозоғтов, қозоғи кигиз, қозоқим, қозоғ юрти @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily