ЮРАК
Кўкрагимга қамалган юрак
эрк излаган Усмон Носирдай
панжарага ўзини урар,
аламлари кўксига сиғмай...
Кеч бўлмайин бу тор хонадан
чиқиб кетай дейди. Эшик берк.
Боши тошга тегиб қонаган,
топилмайди бир лаҳзалик эрк!
Деворларга муштин уради,
шербаччадай ўкиради, дод!
Билмайдики руҳи нураган
жасадимда фақат у озод!
Нурмуҳаммад Абдузоир
"
Дилсирот" китоби ушбу шеър билан бошланади, яъни "юрак"дан.
@Nurmuhammad_Abduzoir