#илтижо #гўзал_дуо #шеърСўрамасман Роббим, подшоҳлик ва тож,
Ўқиган намозим бўлсин бир меърож,
Ҳар бир муаммога топайин илож,
Ўзингдан ўзгага қилмагин муҳтож.
Ўзингга ошиқ қил суйдиргин, АЛЛОҲ,
Жамолинг ишқида куйдиргин, АЛЛОҲ,
Менга дўстларингни билдиргин, АЛЛОҲ,
Ўзингдан ўзгага қилмагин муҳтож.
Сенинг қўлингдадир ризқу-рўзимиз,
Кечиргил, гуноҳкор банданг ўзимиз,
Қабул қилгил тавба, дуо сўзимиз,
Ўзингдан ўзгага қилмагил муҳтож,
Миннатдан, риёдан йироқ қил, ё ҲАҚ
Йўлимда ҚУРЪОНни чироқ қил, ё ХАҚ
Қалбимни ҳамиша уйғоқ қил, ё ҲАҚ
Ўзингдан ўзгага қилмагил муҳтож.
Қалбимни поклагил, зилол қил, РОББИМ,
Юзимни оқ қилгил, ҳилол қил, РОББИМ,
Менга жамолингни висол қил, РОББИМ,
Ўзингдан ўзгага қилмагил муҳтож.
Дилим тарк айласин миннат ва риё,
Қалбимда нур қилгин,юзимда зиё,
Ёлвораман РОББИМ,
Ҳар икки дунё,
Ўзингдан ўзгага қилмагил муҳтож!
Муаллифга рахмат
Йиғлама дил