View in Telegram
📖 НАЖОТ ИЗЛАБ Дарсдамиз... Ўқитувчи савол бериб қолди: -“Яхши китобларни йўқ қилиш яхши одамларни ўлдириш билан баробардир”, - деган фикр муаллифини биласизми? Аудитория сув қуйгандай жимжит. Партанинг тагига телефонимизни қўйиб ёзамиз: “Яхши китобларни йўқ қилиш...” Шу ёғиям етади. Тугмачани босамиз: “Search Google”. Афсус... Маълумот чиқмади. Сал бошқачароқ ёзиб кўрдик. Йўқ. Фикрнинг электрон “Шпаргалка” шаклини сеҳрли қутичамизга жойлашмаган, шекилли. Эй, эсиз, Google, сенам панд берасанми-а? Ўқитувчининг кескин овози янгради: “Хўш, кимда жавоб бор?” Google жим, биз жим. Устоз ёнимизга шу фанга доир ўзи қўшимча адабиётлар рўйхатидаги китоблардан бирини қўйди. Сўнг ҳаммага ачингандай бир-бир назар ташлаб чиқди. “Ҳе, шўринг қурғурлар. Қачон савол берсак, жавобни интернетдан эмас, миядан излашни ўрганасизлар? -деди товуши озгина юмшаб, - Фикр муаллифи Мильтон. У ҳақида кимдир нимадир биладими? Яна Googleга ёзамиз: “Мильтон...” Зилола ҒАЙБУЛЛАЕВА Йиғлама дил
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily