Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин.!
Ёшликда юрасан, даврон сеники,
Белингда қувватинг, имкон сеники.
Кўздаги нуринг хам, зиё сеники,
Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин...
Қўлларинг чўзсанг гар, самога етар,
Топганинг мол дунё, оламга етар.
Бир куни ёшлигинг, ўтади кетар.,
Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин..
Белингдан қувватинг, кетади бир кун,
Ичингдан чиқмайин, қолади бир ун...
Дардларга бардош хам, беролмай шу кун,
Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин..
Ўғлинг хам, қизинг хам, асқотмай қолар,
Ўтмишинг уларни, ёдига солар.
Ётишинг туришинг, ёқмайин қолар,
Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин...
Бошингга тушганин, кўзинг кўради,
Ёшликда хатолар, душман бўлади.
Ичингда армону, пушмон бўлади,
Қариган чоғингда, сарсон бўлмагин..
✍АЛИ ҚАМБАР
Йиғлама дил