Смотреть в Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_182 #By_Nafisa_Malikova Ҳайдовчини қулоғи динглигини билган Омина суҳбатни эрта якунлашни маъқул кўрди. -ўзим кейин қўнғироқ қиламан! 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Машинадан тушиб ҳаёлларга чўмиб келаётган Оминани бир овоз тўхтатди. -уйдагиларим уйингизда балки биз ҳам бироз суҳбатлашиб олармиз! Ҳеч қачон бунчалик ўзидан уялмаганди ҳеч бўлмаса онасини гапига кириб сочига қарамабди.Қадамини тезлатди қанийди имкон бўлсаю қочиб қолса.. Йигит ҳам у билан тенг юра бошлагач тақдирга тан бериб унга боқди..Дазмолланган озода кийим ўта ишчан кўриниш йигитга ўзгача салобат бағишларди -ахир айтдимку..-деди Омина тутулиб. -мен сизни ота онангиз ҳал қилишини биламан!-деди йигит сокин овозда. Омина ҳеч бунчалик довдирамаганди ахир ота онам ҳал қилади деса бўларди..йигит уни вазиятдан қутқарганди.. -унда нега йўлимни тўсаяпсиз?-деди ҳотиржам кўринишга уруниб. -совчи жўнатаётган одам ким эканлигини билишга ҳақлисиз деб ўйладим! Мен ҳарбийман..сиз билан аввал ҳам учрашганмиз..-деди йигит самимий жилмайиб. -қаерда?-деди Омина жонланиб. -мендан ўқиш ҳақида сўраган эдингиз..-деди йигит нигоҳларида меҳр жилваланиб. -афсус кира олмадим..-деди Омина бўшашиб. -демак шу сиз учун хайрли экан.. Омина йигитга сўзсиз бир зум қаради..бунча қадрдон бўлмаса бу нигоҳлар ҳуддики ҳаётида ундан олдин севмагандек..қизиқ муҳаббат қандай пайдо бўларкин.. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Уйга келганда Одина Баҳром берган катта айиқ ўйинчоқни чеккага қўяётганди. -келдингми? Йигит билан шундай учрашдингми?-деди Одина опасини ўзига ярашмаган кўйлагини кўриб. -айтма..роса уялдим..-деди Омина учрашув таъсиридан ҳамон чиқа олмай. -уйда онасими кимдир келган шу бор нариги тарафдаги хонада..кийиниб олганини кўрсанг уни! Сени юрушингни қара сендан у ёш кўринади..-деди Одина кулиб. Шу пайт яна қўнғироқ бўлди.Омина ҳаяжон билан қараса Темурни рақами -узр Темур уйга энди келдимда..-деди шошиб. -Омина дўстим Фозилни биласанку..у нега сен ҳақингда суруштириб юрибди? Оминани жахли чиқди -шу дўстинг менга ёқмайди..таеквандода ҳам асабимга тегарди роса.. Хонага Раъно кирди -Омина юр қизим сени куёвни аммаси чақиряпти кўрмоқчи экан..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств