Смотреть в Telegram
#Taqdir_bitiklari #No_179 #By_Nafisa_Malikova -мен йигитни аммаси бўламан! Раъно замонавий кийинган бўйнида қалин тилласи янада кибор кўрсатаётган чиройликкина аёлга бир зум ҳавасла боқди.Умри бозор ва уй орасида ўтиб кетяпти ҳеч қурса фарзандлари бахтли яшасин..бор йўқ орзуси шу.. -қизим ҳали ёш! -биламиз! Ўқишидан ҳавотир олманг бизни оила ўқимишли оила келинни ҳам ўқитиб оламиз! Ҳар бир гапини териб териб маржон қилиб қўяётган аёл Раънони кўнглига ўтирди. -янгамни келмагани сабаби бироз қон босими ошибди..шунга рухсат берсангиз икки ёш кўришиб гаплашиб олишса.. Раъно ҳижолатли нигоҳ ташлади. -ҳозир ёшларни кўнглига қараш ҳам керак..қизим фақат ўқиш дардида! Аёл жилмайди -Шамшод энг яхши кўрган жияним,жуда мулоҳазали! Ичмайди чекмайди хуллас қизингизга гард қўндирмайди!-деди ишонч билан. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Тоғасидан маслаҳат сўраган Элнур -Самарқандликлар латтабош бўлади..уруғ аймоғи кўп лўлидек изиллаб бир бири билан борди келди қилаверади!-деган гапни эшитди. Раънога эркаклари келсин дея тайинладида савдога шўнғиб кетди. 🌺🌺🌺🌺🌺🌺 Омина машинага дугоналари билан ўтираётиб ўзига қараб мамнун жилмайиб турган йигитни кўриб юраги ҳапқирди.Худди йигит кўрмагандек бу нимаси? Омина Шамшодни ҳайдовчи яқин таниши эканлигини Шамшодни таксига қараб айни уни кўрсатиб ишора қилганини кўрмай қолди...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств