Смотреть в Telegram
“Ўтмишинг билан яшама” деган гап мен томонга тушди. Ўтмишинг. билан. яшама. Тасаввур қилинг, мен ўтмишсиз яшаяпман. Умуман ўтмишсиз. Мендан уни олиб қўйишди. Йўқ энди у. Мендан нима қолади? Ўша Мунис қоладими? Ахир биз ўтмишимиз билан тикланмаймизми? Ўша қилинган хатоларимиз, ўтган йўлларимиз, керак бўлса травмаларимиз билан “мен” бўлмаймизми? Қанақасига ўтмишим билан яшамайман, агар хатто энди тўғилган чақалоқ хам оқ вароқдек келмаса? У хам ўзининг ўтмиши билан келса? Қанчалик аччиқ бўлмасин, инсон ўтмиши билан бир бутун. Майли, Ўзи бу хаёллар 00:00 дан кейин келиши керак эди миямга, негадир обеддан бошланди. Хуллас: Мени мендан сўраманглар. Ўзим хам билмайман. . @moonabsurd
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств