Смотреть в Telegram
Декабрь, 18. 2024 Баъзан ўйлаб қоламан, ўз сўзларимда нима учун шунчалик қатъий тураман? Нега айтиб қўйган гапимни амалга ошириш мен учун бунчалик муҳим? Балки сабаб, ҳаётимда хеч қачон қилмаслигим ёки қилишни истамаслигим мумкин бўлган нарсаларни ўйлашдан қўрқишимдадир. Тушунтириб бераман: Мен Олий Қудратга, Оламга, Коинотга ишонаман… Ҳар бир фикримиз кучли хабар эканига ишонаман. Фикр пайдо бўлди — демак, у аллақачон яшаяпти, нафас оляпти. Ҳатто уни амалда қилмасам ҳам, фикрнинг ўзи дунёда из қолдириши ва Оламни ўзгартириши мумкин. Ғалати-а? Шунинг учун нафратга, ҳасадга ёки қасосга хатто хаёл билан хам ёндашишдан ўзимни олиб қочаман. Бу сояни на ўз қалбимга, на атрофимдаги маконга киритишни истамайман. Албатта, хар доим хам ўхшамайди. Эҳтимол, тушунишингиз учун, бу Зардуштийлик фалсафасининг ғояларини акс эттиради, у ерда фикр, сўз ва амал — ягонадир. У ерда ҳақиқат ва нур (аша) ҳамма нарсанинг асоси бўлиши керак дейилади. Агар фикр тоза бўлмаса, ҳаракат қандай тоза бўлиши мумкин? Шунда савол туғилади: биз фақатгина ўйлаганимиз орқали нима ишлар қилиб қўйганимизни биламизми? Ичимизда қандай Олам яратилаяпти? Ёки биз бу оламни нимага айлантиряпмиз? Кант немис фалсафасида шундай дейди: ахлоқ бизда бошланади, ўзимиз ва дунё олдидаги бурчимизда. Фазилат — бу танлов. Балки…Бизга зарар келтирадиган нарсалар ҳақида ўйламаслик осонроқ эмасми? Осонроқ эмас албатта, энг қийини шу бўлса керак ўзи)) Мен Яратувчи фикрни танлайман. (харакат қиламан) Айтган сўзимни амалга ошираман. (харакат қиляпман) Амал қилганимни эса аввал ўйлаб оламан. (баъзида ўхшамайди) Мен сўзларни хавога учирмайман. (ёмғир бир-бир ювиб кетмаса агар) Сенчи? Онгинг билан ёлғиз қолганингда нима ҳақида ўйлайсан? Масалан эрталаб 7да? Фикрларинг қандай Оламни яратяпти? Хайирли тонг.) @moonabsurd
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств