Смотреть в Telegram
Мансур ЖУМАЕВ шеърлари
Forwarded from
Alibek Anvariy
ҲАПҚИРИҚ
Дўстим Мансур Жумаев хотирасига
Шошма, вақт, дуосиз ўзгармас тақдир! Кўз — сувга олинган, хаёлим — гилда. Тўхта! Дўстим қолиб кетмоқда, ахир. Икки минг йигирма тўртинчи йилда.
@Alibek_Anvariy
ИЗОҲ: Мазкур сурат 2024 йил, 5 июн куни Андижон шаҳрида олинган. Ўшанда Мансуржон бир автобус йигит-қизга бош бўлиб аллақандай издиҳомга келган экан. Водийнинг бир шаҳрида эканимиз маълум бўлгач кўришамизга тушдик. Ҳамроҳим — шоир Нурмуҳаммад Азиз — рўлда, икков шошиб кетяпмиз... Ҳилла улгурдик. Мансуржон ўт олиб, жўнашга ҳозир автобусдан тезда тушиб, қулочларини кенг ёйиб, бағрини очиб биз томон юриб келди... Дўстимни бағримга босарканман, автобус деразаларидан бизга қараб турган нигоҳларга бир-бир кўзим тушаркан: "Тез кетинг! Шунча олам кутиб турибди!", — дедим. Тезда ҳол-аҳвол сўрашдик. Орқайин кўришишни ният қилдик. Шу орада одатимга зид равишда ўзимизни суратга ҳам олдим негадир. Ҳаммаси кўз очиб-юмгунча содир бўлди... Ўшанда Мансуржон билан сўнгги марта кўришиб турганимизни билмас эдик
...
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить