Смотреть в Telegram
Мансур ЖУМАЕВ шеърлари
МУСОФИР ЎЗБЕКЛАР Тириклик кимни ҳам этмаган ишғол, Тилаган муродин айтади ҳар бош. Ер юзи каттакон дастурхон мисол, Сувсаган сув дейди, очиққанлар – ош. Отини атасанг тутгувчи титроқ – Ё набий, ё валий, ё шоҳ, ё сулув... Ҳар қандай одамга керакдир бироқ Бир туюр нон билан икки қултум сув. Ҳоритиб-койитиб ширин жонини, Тириклик бахтига банди ошиқлар, Худо ер юзига сочган донини Териб-тергилайди кўзи очиқлар. Мусофир ўзбеклар, Сиз ҳам Худонинг Райҳонин термакка кетгансиз гарчи, Бирингиз – Алпомиш, алпсиз, ишонинг, Ишонинг, бирингиз, албатта, Барчин. Мусофир ўзбеклар, Сиз ҳам бир қучоқ Оила ўчоғин ёққувчи тансиз. То оёқ етгунча кетибсиз, бироқ, Унутманг, ҳар бири битта Ватансиз! Нондан азиз ном бор, сувдан ҳам азиз, Шу ном залворини жойлангиз жонга. Ўзбек бўлиб боринг, қайга борсангиз, Ўзбек бўлиб қайтинг Ўзбекистонга. Мансур Жумаев 17 январь 2024 йил, Тошкент
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить