Смотреть в Telegram
Мансур ЖУМАЕВ шеърлари
2:24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
* * * Мен ҳам интизорман, мен ҳам мунтазир, Мен ҳам дийдорингга муштоқман ҳануз. Мен ҳам телба эдим, аммо беназир, Мен ҳам ошиқ эдим, ушшоқман ҳануз. Менинг ҳам лоларух майдир ичганим, Менга ҳам тор келди осмон учгани, Ҳамма ошиқлардек мен ҳам бир ғани, Ҳамма ошиқлардек қашшоқман ҳануз. Эски бир жунунга доирман ҳамон, Севги саҳросида сойирман ҳамон, Суюк сўз тўкилган шоирман ҳамон, Куюк бўз тўкилган машшоқман ҳануз. Бир йигит умрини сипқорган ўғул, Бир аёл сочини қорга кўмган ғул, Бир малак тушларин зийнатлаган гул, Бир пари пойига тушоқман ҳануз. Жоҳиллигим аён, оқиллигим рост, Забонимни ёқар айтилмаган роз, Кўзинг уммонида хасман сарафроз, Алвон дудоғингда титроқман ҳануз. Кўклам андалибдан наво келтирди, Кузак ҳазин тусли сафо келтирди, Фалак руҳқушимга ҳаво келтирди... Тупроқман... тупроқман... тупроқман ҳануз.
©
Мансур ЖУМАЕВ
🎤
Муҳайё Рустам ӯқиди
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить