МЕН ЎШA МАЖНУН
(Ҳазил)
Умр учқур, дарёдай оқар,
Пешонамга босиб муҳрини.
Сочларимга оқ тола тақар,
Олар юздан ёшлик сеҳрини.
Кетиб борар кўздан ёлқиним,
Кетар дилдан журъатим ҳатто.
Эртак бўлар умрим талқини,
Ҳамроҳ бўлар қўлимда асо.
Борим берай, олсин майлига,
Кўрай неки бўлса тақдирим.
Ҳамон Қайсман битта Лайлига –
Кулиб қўйса бўлди кампирим.
© Рустамжон УММАТОВ
Telegram |
Facebook |
Wikipedia