Смотреть в Telegram
​​Ушбу сатрларни ёзиш мақсадида иш столимга ўтирганимда, янги йилнинг кириб келишига саноқли соатлар қолганди. Деразадан қоронғулик чўкиб бораётган ҳовлимизга қараб, ортда қолаётган йилда ижодимда рўй берган воқеаларни эслашга ҳаракат қилдим. Очиғини айтсам, аввалги йилларга нисбатан сустроқ ишладим, дилимга тугиб қўйган асарларнинг аксариятини қоғозга туширишга улгуролмадим. Сабаби, кўпроқ ижодий сафарларда бўлдим. Ана шундай адабий анжуманлар чоғи Чингиз Айтматов, Мухтор Авезов каби адибларнинг уй-музейларини, уларнинг пойқадами теккан мазилларни зиёрат қилдим... Ижодкор дўстим Рустамжон Умматовнинг якунланаётган йилда қўлга киритган муваффақиятлари мени жуда қувонтирди. Унинг юзлаб ноёб тарихий воқеаларни ўз ичига олган "Бобуршоҳ ва Наполеон" номли янги асари ўзбек адабиёти ва илм-фанининг дурдоналари қаторидан ўрин олди, деб бемалол айта оламан ва бундан фахрланаман. Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин! Исоқжон НИШОНОВ, "Афғон шамоли" роман-эпопеясининг муаллифи. 2024 йил 31 декабрь. Telegram | Facebook | Wikipedia
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств