Смотреть в Telegram
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД ижод бекати
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈• *** Севги сен ростин айт «жаллодмасман» де, Мен ҳам дор остида қолганлигим йўқ. Сен мени дилимга бахтни олиб кел, Бир умр қалбимни тарк этсин андуҳ. Ва силаса бошим беғубор насим, Ўтирса кўнгилга Раҳмоний ғулув. Кўкларга урласа беҳол аразим, Ақлимга мос келса бир зебо орзу. Димоққа урилар ифор муаттар, Бошимни суқаман ишқ кўчаларга. Севги сўнгагимда қабрга қадар, Сўнг... Тавоф-чун берилур фаришталарга. Майин жилмайиш бор яноқларингда, Телбаларча севдим сени паризод. Бўсалар улоқтир бармоқларингда, Ва қалб саройимни, бир бор этгин шод.
©
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Поделиться
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств
Запустить