Смотреть в Telegram
*** Ўтган шу бир ҳафта мобайнида бирга ишлайдиган қизлар билан бу қадар яқин бўлиб кетганидан Дилдоранинг ўзи ҳам ҳайратда. Ишхона ҳисобидан бериладиган тушликдан сўнг, бир пиёла чой устида суҳбат роса қизийди. Кимдир бирор ширинлик пишириб келса, биров банкада мураббо кўтариб келади. Дилдора ҳам бугун ўзи севиб тайёрлайдиган, доим ўхшаб чиқадиган асалли ширинлик пишириб келди. Ҳамма мақтаб -мақтаб еди. Рецепт сўраганлар ҳам бўлди. Мақтов ёқимли нарса экан. Аввалига юзлари қизарган, Дилдора жон деб тайёрлаш услуби билан бўлишди. Тушлик учун ажратилган бир соат мобайнида суҳбат анча чўзилди.. Бир пайт ўзи тенги Хуршида гап бошлаб қолди.Айтишларича, Тошкентдан келин бўлиб тушган экан.(Ўзига хос шева билан эркаланиб гапиради) -Қизлаа, эсиладами, қанақа қийналиб ишлардигаа, Соҳибапа теппамизда турволардилаю, росалиям қўқарду, -у гапини тугатар -тугатмас, Мағфират опа чўрт кесиб: -Хуршида, ўтиб кетган одамнинг ортидан ёмон гаплар билан эсланмайди, энди улар ҳам осонликча очмаганда бу цехни, одамларни ишлатиш осонмас. Айниқса, ишлаб чиқаришда, битта хато кетса мол "брак" бўлади. Ёш кетди, жувон. Охирати обод бўлсин. Иккита ўғлининг ҳам камолини кўролмади, шўрлик. Ҳамма секин юзига фотиҳа тортиб, иш -ишига қўзғалди. Малика опа қўнғироқ қилиб, Умиджоннинг бироз иситмаси борлигини айтганидан кейин Дилдоранинг қўли ишга бормади. Бўлмади, Мағфират опадан рухсат сўраб ўғлини олиб келди. Иш бошқарувчиси кетавер деса ҳам, чала қолган озгина ишини якунлаб қўйишга чоғланди. Бироз ғингшиган ўғлига телефон тутқазиб қўйди. Ҳар доимгидек ишларини якунлаб, иш кийимларини алмаштириб, фойеда эртанги кун режалари ҳақида Мағфират опанинг кўрсатмаларини тинглаб турган хотин -қизлар эшик очилиб, Улуғбек кириб келганида бирин -кетин салом беришди. -Ваалайкум ассалом, чарчамадингларми, Аллоҳим куч -қувват берсин, деб -ўтиб кетаётган Улуғбекни кўриб, Умиджон Дилдоранинг қўлини қўйиб юбориб: -Дадааа, -деб отилди. Эллик чоғли аёл ҳайрат тўла нигоҳи билан бир бошлиғига, бир Дилдорага қараб қотиб қолди. Давоми бор Реакция ва фикрларингиз илҳом беради босиб ўтишни унутманг 😊 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств