Смотреть в Telegram
"Қизим тенгилар уч -тўртта болали бўлди..." онасининг сўнгги жумлалари ўзи тўлиб, ўксиб турган қалбига сўнгги томчи бўлдими, Дилдора уйга кириб, сандиқ устига тахланган кўрпачаларга юзини босиб, унсиз йиғлади. Анчадан буён безовта қилмаган хотиралари яна ёпирилиб, бостириб келди... Наврўз байрами эди ўшанда. Бутун қишлоқ сайлга чиққан. Дилдора энди мактабни битирган кезлари. Ҳаво салқин бўлишига қарамай юпқа, нафис гунафшаранг кўйлагини кийган, тақимини ўпган сочларини битта қилиб ўрганди. Акалари дугоналари каби соч ёйишига рухсат беришмайди, пардознику гапирмаса ҳам бўлади. Аммо шу туришида ҳам оппоққина лўппи юзлар, тим қора қошлар-у, қайрилма киприклар, фақатгина ўн саккиз ёшли бўй қизларда бўладиган малоҳатни кўз- кўз қиларди. Синфдош дугонаси Нафиса бошқа қизларнинг кўзини шамғалат қилиб, Дилдорани қўлтиқлаб четга судради. Уёқ- буёққа бир қараб қўйиб, қўлига бир парча қоғоз тутқазди ва қулоғига шивирлаб : " Усмон бўлам (шева -холавачча) бериб юборди. Хў, ана ўзи бизга қараб турибди "-деб, сал наридаги қирга ишора қилди. Қиз ялт этиб Нафиса ишора қилган томонга қаради. Ўзига тикилиб турган, Дилдорадан икки -уч йил аввал мактабни битирган, ҳозир шаҳарда муаллимликка ўқиётган Усмонга кўзи тушди. Тезда кўзини олиб қочиб, Нафисадан қўлини тортиб, қизлар даврасига шошилди. Ҳамма байрам билан овора бир пайтда унинг қўлидаги мактуб кафтини ва юрагини қиздирарди. Уйга келиб, ҳеч ким кирмайдиган меҳмонхонага кирди ва ғижим бўлиб кетган қоғозни текислаб ўқишга тутинди. Қоғозда бор йўғи икки жумла бор эди. "Совчи жўнатаман. Илтимос, розилик беринг." Тавба, шунақаям хат бўладими?! Лекин барибир ўзгача ҳислар оғушида қолган эди...Усмон ҳамма қизларнинг ҳавасини келтирадиган ўктам йигит эди. Баҳор ўтиб куз келса ҳам совчилардан дарак бўлмади.Йигитнинг қиёфаси бир зум кўз ўнгидан кетмади. Дилдора дугонасининг қиз базмида атайлаб Нафисанинг ёнига ўтирди. У кутганидай Нафиса Усмондан сўз очди: "Бўлам сени оламан деб шунча тўпалон қилди, дадаси билан боваси кўнмабди, ароқ сотади улар, шундан кун кўради, қанча одамни қарғишига қолган дебди, Усмон акам энди шаҳардан келмаётганмиш", -деб гарчи пичирлаб айтган бўлсада, унинг овозини ҳамма эшитгандай қизариб мулзам бўлди қиз. Дилдора ўзини чақираётган онасининг овозини эшитса ҳам қимирламай ўтираверди. Кейин кўз ёшларини артиб ҳовлига чиқди. Давоми бор. Реакция ва фикрларингиз илҳом беради, босиб ўтишни унутманг 😊 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств