***
Сабура соатга қараб, акаси ишдан келадиган вақт бўлиб қолганини билиб, дастурхон тузай бошлади. Акаси келди чоғи, қўнғироқ чалинди. Сабура эшикни очиб, довдираб қолди. Остонада Сардор турарди. Нима дейишини билмай
синфдошига: "Ассалому алайкум"-деди.Қизнинг салом бериши Сардорга хуш ёқиб,жилмайиб :" Ваалайкум ассалом "-деди деди қироат билан. Кейин уйга имо
қилиб :" Пўлат акам келмадими? "-дейиши билан, зинадан кўтарилаётган
Пўлат:" Келдим -деди кулиб-Қани ичкарига юр, "-деб уйга бошлади.
Тайёр тузалган дастурхонга Сабура чой келтирди ва пиёлаларга қуйиб узатиб, энди ўрнидан тураётган эди, Сардор аввал Пўлатга кейин Сабурага қараб ютиниб гап
бошлади : " Мен жиддий масалада келган эдим, илтимос, Сабура сен ҳам ўтир"- деди. Пўлат ҳайрат тўла кўзларини Сардорга тикди, Сабура бир қалқиб кетди. Сардор кўзларини чирт юмди, кейин Пўлатга қаради: "Ака, сизни ўз акамдек яхши кўраман. Сизга ҳурматим шунчаликки, синглингизга бўлган муҳаббатимни ошкор қилишга шунча йил ботина олмадим, аммо қалбимга буюра олмадим. Мени қандай тушунасиз, билмайман, мен Сабурани болалигимдан яхши кўраман."-журъат билан, тўхтамай гапираётган йигит шу ерга келганда жим бўлиб қолди. Сабуранинг уятданми, ҳаяжонданми, қувончданми юрак зарби тезлашиб, кўксига сиғмас, негадир бўғзини йиғи куйдирарди. Ўзини индамай эшитаётган Пўлатга бир қараб олган Сардор бирдан матори ишлаб кетган машинадай тез тез гапира бошлади:" Агар сиз рози бўлсангиз, синглингизни бахтли қилишга, кўз ёшини оқизмасликка сўз бераман... -деб уятдан бошини кўтара олмай ўтирган қизга қараб -Сабура ҳам кўнса -деди ва катта давондан ошгандай чуқур нафас олди.
Пўлат лол эди шу билан бирга тан олиш керак, ич -ичидан хурсанд эди.Доим Сардорга ўхшаган укам бўлса эди дер эди. Айниқса, Сардор эртага онаси келмоқчи эканлигини айтгач, ҳаяжонланиб, кеч бўлса ҳам холасига қўнғироқ қилди.
Сабура бу тун ухламади. Қулоқлари остида
Сардорнинг: " Сабурани болалигимдан яхши кўраман "-деган сўзлари.
https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi