Смотреть в Telegram
*** Шоҳиста билан Мирислом йўл - йўлакай, емакхонадан норин сотиб олишди. Уйда барибир овқат қилинмагандир. Ҳамма хоналарнинг чироғи ўчиқ. Сардор ҳам қўшимча дарсига кетган, чоғи. Шоҳиста уст -бошини алмаштириб чиқди. Чой қўйиб, ошхонадаги оромкурсига ўтириб ўйлади. У орзу қилган, тушларида кўриб чиққан келини шуми. Ёки у қайноналикни эплолмадими. Йўқ, қўл остидаги шунча қиз бир имосига "лаббай" деб туради-ку. Ўзи хато қилди, келин танлашда отасининг мансаби -ю, бойлигига учди. Шу орада чой қайнади. Чой дамлаб, пиёлаларни қўйди. Битта пиёз артиб, тўғраб, мурч сепди ва нориндан иккита тарелкага сузди. Кейин телефонини қўлига олиб хабарлар лентасини кузатиб туриб ажабланиб яна қайта ўқиди. Миш -мишлар рост экан. Лавозимидан бўшатилган қудаси чет элга жуфтакни ростлабди-ку. Мирислом кириб келди, энди қудаси ҳақидаги янгиликдан оғиз очмоқчи эди. Эри: "Мен, қишлоққа ўтиб келаман, онам оғирлашиб қолибди"-деди қўллари билан пешонасини ўйчан ишқалаб Шунда кутилмаган, ҳа йиллар мобайнида кутилмаган ҳодиса юз берди. Шоҳиста эрига хайриҳоҳ боқиб :" Дадаси, мен ҳам сиз билан бораман, "-деб, кийингани хонасига ошиқди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств