Смотреть в Telegram
*** Шоҳиста муолажалари тугаб, ниҳоят, ишга чиқди. Уйда ўтириб, ишиниям соғинибди. "Хоним" ишга чиққанини эшитган ишчилар сергак тортишди. Шоҳиста ўзи йўқлигида иш анча издан чиққанини пайқади. Савдодаги тушум ҳам кўнгилдагидек эмас. Хонасининг деразалари ҳам очилмаган, шекилли, жудаям қуруқ ва иссиқ ҳаводан бўғилди. Иш бошқарувчидан Фотимани суриштирган эди, тушгача жавоб олганини айтди. Пулни яхши кўрадиган одам бадгумон бўлади дейишади. Шоҳиста ҳам Фотиманинг бозор қиламан деб, ойлиги ҳисобидан пул олгани эсига тушиб, ишқилиб жуфтакни ростламадимикан, деб ўйлади. Қаҳва ичгиси келди, лекин доктор тақиқлагани ёдига тушиб, савдо қилмай бўш ўтирган қизга лимон чой дамлашини айтди. Хонасида чой ичиб ўтириб, эрталабки дилхиралик ёдига тушди. Мана неча кунки, келини отасиникига қатнайди,қайнонасига бир оғиз айтса айтади айтмаса машинасининг "ғиз" етиб, чиқиб кетганидан билиб қолади, кетганини. Кеча ҳам ярим кечаси келди, шекилли, эрталаб нонуштага ҳам тушмади. Шоҳиста ўзи дастурхон тузади. Бир пайт тушиб келдилар, "бегойим". Пардоз -андоз жойида, яна тор шим, калта куртка кийиб олибди. Шоҳистанинг қони қайнаб кетди: " Сизда уят борми ўзи, келин бўлиб ақалли бир марта қўлингизга супурги ушламадингиз, битта пиёла ювдингизми!? Ўзи кўчама -кўча юришдан бўшайсизми "-деб, овозини баландлатди. Келини кўзларига қаттиқ тикилиб туриб :" Мен қул эмасман сизга, ана хизматчи олинг, уйимда қилмаган ишни энди қиламанми, отам бир эмас учта "служанка" га ойлик тўлардилар "-деди. Шунда Шоҳиста ҳам тилини тиёлмади:" Менга сизларга ўхшаб кўчадан пул оқиб келмайди, ҳалол ишлаб топаман пешона терим билан "-деди. Келини эса бамайлихотир: " Қўлиздан келса, сиз ҳам шунақа қилинг, -деб масхаромуз тиржайди ва --жоон, кетдик "-деб ўғлини етаклаб чиқиб кетди. https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств