Смотреть в Telegram
Насиба     Моҳирага эри қўнғироқ қилиб, маош олганини айтди. Бу ёқимли хабардан кейин аёл янада чаққонлик ва завқ билан уй ишларини бажаришга киришиб кетди. Ахир турмуш ўртоғи ҳозир келиб қолади, кейин бирга рўзғор қиладилар. Эр-хотин бозор айланиб рўзғорнинг кам -кўстини қилиб чиққанларида кун шомга яқинлашиб қолган эди. Хўжайини Моҳирага қараб: "Юр, сенга бир кабоб олиб берай" -деди. Моҳира гарчи жудаям хоҳласа-да, эрига қараб: " Уйда шўрва солиб  қўйган эдим"-деди секингина."Сен пиширган шўрвагаям жой топилади "-деди Нозимжон. Кечки овқат маҳали бўлганиданми, тамааддихона тирбанд эди.Официант қиз кўзи билан жой қидириб,уларга бурчакдаги бўш жойни ҳозирлади. Улар ўтирган жойда 5-6 нафар аёл баланд овозда гурунг қилишарди, афтидан" гапчилар"эди. Моҳира ва Нозимжон оҳиста, суҳбатлашмай овқатланишарди. Шу боисми аёлларнинг суҳбатлари ҳам истар- истамас қулоққа чалинарди. Аёлларга хизмат қилаётган официант йигит ёш, рангпаргина эди. Негадир ушбу мижозлар бу болага бироз жеркиб муомала қилишгандай туюлди, Моҳирага. Моҳира институтда дарс берар, талабаларининг аксарияти дарсдан сўнг турли тўйхона ва емакхоналарда шу йигит каби ишлашларидан хабардор эди. Бир куни талабаларидан бири шаҳарнинг энг номдор тўйхонасида ишлаётиб битта патнисдаги идишни синдириб қўйиб, бўйнига жуда катта сумма илишганида шерикларининг барчаси ўша куни ишлаган бир кунлик пулидан воз кечиб, унга ёрдам берганларини айтиб берганини хотирлаб ўтираркан, яна ёнидаги аёлларнинг бир-бирига гал бермай таом буюртма бераётганлари хаёлини бузди. Аёллардан бири: "Бизга сабзовотлар билан димланган гўштдан олиб келинг" -деса, бошқаси: "Йўқ кабоб олиб келинг"- дейди. Хуллас, биринчи аёл гўшт деб туриб олди. Официант йигит " Гўшт сайми? "-деб, қайта -қайта сўради ва иккитага буюртма олиб чаққонлик билан столни устидаги ортиқча нарсаларни йиғиштириб кетди.      Нозимжон жилмайиб:" Тўй тўйдай бўлсин"-деб, музқаймоқ буюртма қилди. Иссиқ кунда музқаймоқ ўзгача ҳузур бағишларди. Моҳира ўзи анчадан буён бундай бемалол ўтирганларини эслолмайди. Ҳозир ҳомиладорлик таътилида бўлгани боисми, фақат бозор -ўчарга чиқмаса ортиқча ҳеч қаерга ҳам бормапти. Мана кичкинтойи ҳам ҳадемай боғчага боради, у ҳам янги ўқув йилидан иштиёқ билан ишга чиқади, насиб этса.       Бирдан қўшни столдан аёлларнинг овози баланд эшитилди, сочини калта кесган ёши каттароғи овқат устидаги ажабтовур қопқоқни очиб: "Нима бу?! Биз сенга қовурилган гўшт олиб кел, демадикми?!" -дея ўшқириб кетди. Қолганлари ҳам уни қўллаб чувиллашди. Официант бола пешона терини артиб зўрға:" Гўшт сай шу... "-дерди ялингансимон. Аммо бу аёлларни кўндириб бўлмади. Моҳира еётган музқаймоғини ютолмай қолди, қараса эри ҳам шу аҳвол. Бироздан сўнг  емакхонанинг иш бошқарувчиси келиб юмшоқлик билан тушунтиришга ҳарчанд ҳаракат қилмасин аёллар ўз сўзларида туриб олдилар, дарҳол бу таомни кўздан йўқотишини  ўрнига кабоб олиб келишини талаб қилдилар. Иш бошқарувчи эса официант томонга қараб қўлини бўғзига ишора қилиб, бошини сарак-сарак қилиб " калланг кетди"ишорасини қилди. Моҳира бир ранги оқариб турган официант йигитга, бир эрига жавдираб қаради. Нозимжон иккаласи бир -бирини тушунди. Нозимжон нима қиларини билмай аёлларга мўлтираб турган йигитга қараб паст овозда: "Укам, шу овқатингни бизга идишга солиб берақол, болаларга олиб бораман, мазалига ўхшайди, чекни олиб келиб берарсан,"- деди. Йигитча бироз қараб турди ва юзи ёришиб: "Хўп бўлади,"-деб, югуриб кетди. Эри кассага пул тўлаётганда йигит Моҳиранинг қўлига таомни тутқазиб: " Раҳмат, опа сизларга.. "-деди овози титраб. Маҳбуба Баҳодир қизи https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qiz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств