Смотреть в Telegram
*** Фотима ҳар доимгидек қўлига резина қўлқоп кийиб, кўзига тушган сочларини бир йиғиштириб олиб , пол артаётганди. Шундоқ ёнидан хўжайини шитоб билан "хоним" нинг хонаси томон ўтиб кетди. Ортидан Аброр ва яна бир -иккита шериклари югургилаб юришипти. Тинчликмикан деб ўйлаб, ишида давом этди. Бугун иссиқ сувни таъмирлашаётгани боис совуқ сувда артаётгани учунми, қўли томир тортишиб оғрий бошлади, ўзи анчадан бери кечаси билан оёқ қўли бирам қақшайди-ей.. Ҳаммасига шу номард эри айбдор. Ўғли йўқ битта уми , "хафа бўлмайсан, қизларимга ёрдам бериб тураман, шу уй сенга",-деди-ю, тўрва -халтасини йиғиштириб жўнаворди. Фотима йиғлади -сиқтади, қарғади, кўнди. Қўлида на дипломи, на бир ҳунари бор эди. Аммо бунинг номини ғурур деб аташ мумкин бўлса, ғурури бор эди. Олмади пулини. Башарасига отди. Кўчада қизлари билан нам салфетка сотган пул ҳеч нарса бўлмади. Кейин шу дўкон ҳақида эшитди. Мана анча ўрганиб қолди. Давоми бор... Маҳбуба Баҳодир қизи Реакция -илҳом манбайи, босиб ўтинг😊 https://t.center/Mahbuba_Bahodir_qizi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств