Смотреть в Telegram
Бу ерда форум ролиги бўлиши мумкин эди, лекин...⬇️⬇️ Кечаги тадбир монтажини якунлашимиз арафасида чиққан хабарлардан сўнг, жамоатчиликка изоҳ керакдир балки деган хулосага келдик. Ва бунинг кичкина сўзбошиси бор. Халқ банки сўнгги йилларда бирор марта "фалон сумма хайрия қилдик ё ҳомийлик қилдик" деб мақтанмади, катта гапирмади. Биз ҳақимизда амалларимиз гапирсин позициясида турди. Кечаги "Зуммерлар: китоб ва келажак" номли форум ҳам ҳамкорлигимиздаги ижтимоий лойиҳаларнинг нетворкинги, китобхонлик соҳаси ривожида ўзаро ҳамкорликда ишлашни бошлаши учун платформа сифатида ташкил қилинган эди. Ва кузатганингиздек форум мақсадига эришилди. Ҳар бир бизнес, шу қаторда банк ҳам товар ва хизматларини сотиш учун ўз фойдасидан 1-2% улушини реклама учун ажратади. Ушбу бюджет самарали деб ҳисобланган реклама, PR акцияларига сарфланади. Буни тушунадиган манбаалар таъкидлаганидек, биз бюджетимизни жамиятга фойдаси тегадиган лойиҳаларга йўналтиришни жоиз топдик. Ва бу бир кун келиб мевасини беришига ишонамиз. Энди "қарзингиз бўлиб туриб, рекламага пул ишлатяпсиз" деган жойига келсак. Халқ банки ягона МФОга ўтишидан олдин 200дан ошиқ банк филиаллари алоҳида МФО, СТИР билан фаолият юритган ва бунда ижро ишлари ҳар бир филиалга қўйилган. Энди ягона МФОга ўтилгани боис барча ижро ишлари ягона СТИР рақамида акс этяпти. Бундан мақсад барча харажатларимизнинг шаффоф бўлиши аслида. Бунда қарздорликлар асосли эканлигига юридик томондан ишонч ҳосил қилингач, уларнинг ҳар бири даврий равишда ёпиб борилади. Унинг банкнинг умумий молиявий кўрсаткичларига таъсири йўқ. Жумладан PR ва реклама бюджетига ҳам.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств