Смотреть в Telegram
592-модда. Процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш тўғрисида сўров юбориш Ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал ҳаракатларни хорижий давлат ҳудудида бажариш зарур бўлганда суд, прокурор, терговчи, суриштирувчи мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан бажарилиши тўғрисида сўров киритади. Ўзаролик принципи сўров киритилаётганда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг айрим процессуал ҳаракатларни бажаришда хорижий давлатнинг ваколатли органига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ёзма мажбурияти билан тасдиқланади. Процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўров: умумий юрисдикция судлари томонидан амалга ошириладиган жиноят ишларини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий суди орқали; суднинг қарори ёки прокурорнинг розилиги (санкцияси) талаб қилинмайдиган процессуал ҳаракатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати орқали; қолган ҳолларда — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали юборилади. Зарур ҳолларда, ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан алоқа боғлайди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств