Смотреть в Telegram
69-модда. Мутахассис Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда далилларни топиш ва мустаҳкамлашда суриштирувчига, терговчига, прокурорга ва судга ёрдам бериш учун мутахассис чақирилади. Мутахассис сифатида шифокор, педагог ҳамда зарур билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар чақирилиши мумкин. Ҳимоячининг илтимосномасига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мутахассис тушунтириш бериш учун чақирилиши мумкин. Тергов ва суд муҳокамасини ўтказишда илмий-техника воситаларини (магнитофон, видеомагнитофон, кинога олиш аппаратлари ва бошқа аппаратларни) қўллаш учун мутахассис чақирилиши мумкин. Тергов ва суд муҳокамасига мутахассис чақириш ҳамда унинг иштирок этиши тартиби ушбу Кодекснинг 91, 92, 136 — 138, 146, 147, 149, 151, 156-моддаларида, 221-бобида ва 193-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств