Смотреть в Telegram
586-1-модда. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув ва уни тузиш шартлари Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув жиноят ишини юритишни ўзига нисбатан қўйилган гумонга, айбловга рози бўлган, жиноятнинг очилишига фаол кўмаклашган ва келтирилган зарарни бартараф этган гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг илтимосномасига асосан назорат қилувчи прокурор билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича тузиладиган келишувдир. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги шартлар мавжуд бўлган тақдирда тузилади: 1) гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг оқибатини англаб етган бўлса; 2) илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилган бўлса; 3) гумон қилинувчи, айбланувчи суриштирув ёки тергов органи томонидан қўйилган гумонни ёхуд айбловни, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни, шунингдек етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини инкор этмаса ҳамда уни бартараф этган бўлса. Айбига иқрорлик тўғрисидаги келишув қуйидаги ҳолларда тузилиши мумкин эмас, агар: 1) ушбу Кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса; 2) шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган бўлиб, улардан лоақал биттаси ушбу моддада белгиланган талабларга тўғри келмаса. 586-2-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузиш
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств