Смотреть в Telegram
583-модда. Ярашув тўғрисидаги ариза Ярашув тўғрисидаги ариза жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин берилиши мумкин. Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, шунингдек ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт. Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин. Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств