Смотреть в Telegram
66-1-модда. Гувоҳнинг адвокати Гувоҳнинг адвокати белгиланган тартибда гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда унга зарур юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир. Жиноят ишида тарафлар манфаатини ҳимоя қилаётган шахс мазкур иш бўйича гувоҳнинг адвокати бўлиши мумкин эмас. Гувоҳнинг адвокати ишда иштирок этишга у адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва ордерни тақдим этганидан сўнг, гувоҳ чақирилган пайтдан эътиборан қўйилади. Гувоҳнинг адвокати: ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг қайси жиноят иши бўйича чақирилганлигини билиш; гувоҳнинг сўроқ қилинишида, шунингдек у иштироки билан ўтказилаётган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш, унга қисқа маслаҳатлар бериш; сўроқ қилаётган шахснинг рухсати билан гувоҳга саволлар бериш; гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этаётган таржимонни рад қилиш ҳақида қонунда белгиланган тартибда арз қилиш; сўроқ тугаганидан сўнг гувоҳнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги, сўроқ баённомасига киритилиши лозим бўлган арзларини баён этиш ҳуқуқига эга. Гувоҳнинг адвокати: гувоҳга зарур юридик ёрдам кўрсатиши; далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар орқали ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслиги; ишни тергов қилишда ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя қилиши шарт. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств