Смотреть в Telegram
568-модда. Суд-психиатрия экспертизаси аниқлайдиган масалалар Суд-психиатрия экспертизаси ўтказишда қуйидаги масалалар аниқланиши лозим: 1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда руҳий ҳолати ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада сурункали ёки вақтинча бузилганлик, ақли заифлик ёки руҳий ҳолатининг бошқача тарзда бузилиши ҳолатида бўлганлиги; 2) ҳозирги вақтда шахснинг руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида ҳукм қилиш ва жазолашнинг унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олиши ёки кўрсата олмаслиги; 3) ушбу руҳий ҳолатнинг бузилиши сурункалими ёки шахс муайян муддат мобайнида тузалиши мумкинми; 4) шахс дучор бўлган руҳий ҳолатнинг бузилиши янги ижтимоий хавфли қилмишни келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми; 5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми; 6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий ҳолати бузилганми ва улар нималардан иборат. Шахсни эксперт тадқиқоти ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ушбу Кодекснинг 265 — 269-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб амалга оширилади.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств