558-модда. Вояга етмаган айбланувчини қамоққа олиш ёки уй қамоғига жойлаштириш
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ёки уй қамоғи вояга етмаган шахсга нисбатан фақат ушбу Кодекснинг 236-моддасида назарда тутилган асослар бўлганда ва унга беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тайинланиши мумкин бўлган қасддан жиноят содир этганликда айб эълон қилинган ҳамда айбланувчининг муносиб хулқ-атворда бўлишини бошқа эҳтиёт чоралари таъминлай олмайдиган тақдирда қўлланилиши мумкин.
Вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишда прокурор иш материаллари билан шахсан танишиб чиқиши, илтимосноманинг асослилигини текшириши, ҳодисанинг фавқулоддалигига ишонч ҳосил қилиши ва айбланувчини ушбу эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича сўроқ қилиши шарт.
Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган вояга етмаган шахслар катта ёшдагилардан, шунингдек вояга етмаган маҳкумлардан алоҳида сақланиши лозим.
Каналга уланиш
👉 @jpk_uz