Смотреть в Telegram
541-модда. Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилувчи судлар Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни, мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги, руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги, алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилади. Башарти ҳукм уни чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилади, ҳукм ижро этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал этилади. Бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга жўнатилади. Маҳкумни касаллиги ёки ногиронлиги сабабли жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги, жазонинг шартлилигини бекор қилиш тўғрисидаги, бир жазони ижро этиш колониясидан ёки тарбия колониясидан бошқа турдаги колонияга, жазони ижро этиш колониясидан турмага ва турмадан жазони ижро этиш колониясига ўтказиш ҳақидаги масалаларни маҳкум жазони ўтаб турган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси ҳал қилади. Озодликдан маҳрум этишга шартли равишда ҳукм қилинганда синов муддатини қисқартириш ёки шартли ҳукмни бекор қилиб, маҳкумни ҳукмда белгиланган жазони ўташ учун жўнатиш ҳақидаги, ҳукмнинг ижро этилиши кечиктирилган маҳкумни жазодан озод этиш, шунингдек ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ва маҳкумни озодликдан маҳрум этишни ўташ учун юбориш тўғрисидаги, судланганликни олиб ташлаш ҳақидаги масалалар шу маҳкумнинг истиқомат жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди судьяси томонидан ҳал қилинади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств