Смотреть в Telegram
528-модда. Ҳукмнинг қонуний кучга кириши ва уни ижро эттириш Агар биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар шикоят бермаган бўлса, ушбу ҳукм унинг устидан апелляция тартибида шикоят ва протест бериш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради. Апелляция шикояти ёки протест берилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, иш юқори суд томонидан кўриб чиқилган кунда қонуний кучга киради. Апелляция инстанцияси судининг ҳукми эълон қилинган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради. Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, агар улардан лоақал биттасига тааллуқли ҳукм устидан шикоят ёки протест берилган бўлса, апелляция инстанцияси суди ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради. Ҳукм қонуний кучга кирган ёки жиноят иши апелляция инстанцияси судидан қайтарилган кундан эътиборан уч сутка ичида ҳукм биринчи инстанция суди томонидан ижро эттирилади. Иш фақат биринчи инстанция судига юборилиши лозим ва прокурорга ёки бошқа судга юборилиши мумкин эмас. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств