Смотреть в Telegram
526-модда. Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масалани суд томонидан кўриб чиқиш Янги очилган ҳолатлар туфайли иш юритишни қайтадан бошлаш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади. Суд мажлисида прокурор, илтимоснома берган шахс, унинг вакили, ҳимоячиси, суд мажлисига чақирилган бошқа шахслар иштирок этади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги илтимосномани кўриб чиқишга монелик қилмайди. Зарур бўлганда суд уларнинг зиммасига суд мажлисига келиш мажбуриятини юклатишга ҳақли. Қамоқда сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши видеоконференцалоқа тизимларидан фойдаланган ҳолда таъминланиши мумкин. Суд муҳокамаси тугагач, ажрим чиқарилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств