Смотреть в Telegram
507-модда. Кассация шикоятини, протестини ўрганиш Кассация инстанцияси судининг судьяси кассация шикояти, протестини ўрганиб, кўпи билан ўн суткалик муддат ичида қуйидаги масалаларни ҳал қилади: шикоятни, протестни ушбу Кодекснинг 502-моддасига мувофиқ қайтаришга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги; жиноят ишини талаб қилиб олишга доир асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги. Шикоятни, протестни ўрганиш натижаларига кўра, судья: шикоятни, протестни қайтариш тўғрисида; жиноят ишини талаб қилиб олиш тўғрисида ажрим чиқаради. Келиб тушган жиноят ишини ўрганиш натижаларига кўра, судья: шикоятни, протестни иш билан бирга кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида; ушбу Кодекснинг 522-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда шикоятни, протестни кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритишни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради. Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган қарор қабул қилинганлиги тўғрисида кассация шикояти, протести берган шахсга уч кунлик муддат ичида хабар қилинади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств