Смотреть в Telegram
509-1-модда. Шикоят, протест кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида хабардор қилиш Маҳкум, оқланган шахс, уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакили, жабрланувчи ёки унинг вакили, шунингдек фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ёки уларнинг вакиллари, агар шикоят, протест уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, иш кассация инстанцияси судига кўриб чиқиш учун киритилганлиги тўғрисида уч кунлик муддат ичида хабардор қилинади. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга шикоятнинг, протестнинг кўчирма нусхаси юборилади ёхуд уларнинг электрон нусхалари билан кассация инстанцияси судининг интернет-ресурси орқали танишиш мумкинлиги тўғрисидаги хабарнома юборилади. Бунда тарафларга шикоятга (протестга) доир ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида, эътирозлар тақдим этилган муддатни кўрсатган ҳолда беришга бўлган ҳуқуқи тушунтирилади. Шикоят (протест) устидан келиб тушган эътирозлар ишга қўшиб қўйилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств