Смотреть в Telegram
497-21-модда. Ҳукмда баён қилинган суд хулосаларининг ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ келмаслиги Қуйидаги ҳолларда суд ҳукми жиноят ишининг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмас деб эътироф этилади, агар: 1) суд хулосалари суд мажлисида кўрилган далиллар билан тасдиқланмаган бўлса; 2) суд ўз хулосасига жиддий таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳисобга олмаган бўлса; 3) иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларга нисбатан бир-бирига зид далиллар мавжуд бўлгани ҳолда, суд қайси сабабларга кўра далиллардан баъзиларини ишонарли деб топиб, бошқаларини рад этганлиги ҳукмда кўрсатилмаган бўлса; 4) суднинг ҳукмида баён этилган хулосаларда жиддий зиддиятлар мавжуд бўлиб, улар судланувчининг айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишга, Жиноят кодекси нормаларини тўғри қўллашга ёки жазо чорасини белгилашга таъсир кўрсатган бўлса ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлса. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств