Смотреть в Telegram
497-15-модда. Апелляция инстанцияси суди мажлисини тайинлаш ва тайёрлаш Судья апелляция шикояти, протести билан келиб тушган жиноят ишини ўрганиб, суд мажлисини тайинлаш тўғрисида етти сутка ичида ажрим чиқаради ва унда қуйидаги масалалар ҳал этилади: 1) жиноят ишини кўриб чиқиш жойи, санаси ва бошланиш вақти тўғрисидаги; 2) тарафларни, шунингдек гувоҳларни, экспертларни ва бошқа шахсларни суд мажлисига чақириш, шикоятда, протестда кўрсатилган қўшимча далилларни, агар мазкур илтимосномани асосли деб топса, талаб қилиб олиш тўғрисидаги; 3) ушбу Кодекснинг 19-моддасида назарда тутилган ҳолларда жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисидаги; 4) қамоқда ёки уй қамоғида сақланаётган маҳкумнинг суд мажлисида иштирок этиши тўғрисидаги. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч сутка ичида процесс иштирокчиларига суд мажлиси тайинланганлиги ҳақида хабарнома юборилади. Агар жиноят ишини ўрганиш чоғида биринчи инстанция суди томонидан ушбу Кодекс 497-6-моддаси иккинчи қисмининг талаблари бажарилмаганлиги аниқланса, судья апелляция инстанцияси судида ишни кўриб чиқишга монелик қилувчи ҳолатларни бартараф этиш учун жиноят ишини шу судга қайтаради. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств