Смотреть в Telegram
442-модда. Судда сўроқ қилиш тартиби Судда сўроқ қилиш ушбу Кодекснинг 96 — 108-моддаларида назарда тутилган талабларга, шунингдек қуйида белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда олиб борилади. Ҳар бир гувоҳ ҳали сўроқ қилинмаган гувоҳлар йўқлигида сўроқ қилинади. Сўроқ қилинган гувоҳлар суд мажлиси залида қоладилар ва суд тергови тамом бўлмасдан илгари залдан фақат суднинг ижозати билан чиқиб кетишлари мумкин. Вояга етмаган гувоҳни сўроқ қилиш ҳақиқатни аниқлаш манфаатлари талаб қилган ҳолларда суднинг ажрими билан судланувчининг йўқлигида ўтказилиши мумкин. Судланувчи суд мажлиси залига қайтиб киргандан кейин гувоҳнинг берган кўрсатувлари унга маълум қилиниши ҳамда шу гувоҳга саволлар беришга имконият яратилиши лозим. Вояга етмаган гувоҳ сўроқ қилиниб бўлгач, суд бу гувоҳнинг мажлис залида қолиши зарур деб ҳисоблайдиган ҳолларни мустасно этганда, суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши лозим. Жабрланувчи, шунингдек эксперт ва мутахассис суд муҳокамасининг бошидан охиригача суд мажлиси залида бўлишга ва барча сўроқлар чоғида ҳозир бўлишга ҳақлидир. Судланувчини сўроқ қилиш ишнинг унга маълум ҳолатлари тўғрисида кўрсатув бериши ҳақида раислик қилувчининг таклифи билан бошланади. Шундан кейин судланувчини давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили сўроқ қиладилар. Сўнгра судланувчига бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари саволлар бериши мумкин. Жабрланувчиларни, шунингдек айблов хулосасига ва айблов далолатномасига илова қилинган рўйхатга биноан суд мажлисига чақирилган ёки айбловчи томоннинг илтимосига биноан қўшимча равишда чақирилган гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш ҳам ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказилади. Башарти гувоҳлар ва экспертлар суд мажлисига ҳимоя томонининг илтимосига биноан чақирилган бўлсалар, уларни дастлаб шу илтимосни қилган судланувчи ёки унинг ҳимоячиси, кейин эса бошқа судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий жавобгар ва унинг вакили, давлат айбловчиси, жамоат айбловчиси, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва уларнинг вакиллари сўроқ қиладилар. Раислик қилувчи ва халқ маслаҳатчилари сўроқ қилинаётган ҳар қандай шахсга суд терговининг исталган пайтида саволлар беришга ҳақлидир. Суд мажлисида кўрсатув бериб бўлган шахсларга берган кўрсатувларини тўлдириш ва аниқликлар киритиш учун суднинг ижозати билан саволлар берилиши мумкин. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств