Смотреть в Telegram
473-модда. Ҳукмни эълон қилиш Суд ҳукмни имзолаганидан кейин суд мажлиси залига қайтиб чиқади ва раислик қилувчи ёки халқ маслаҳатчиси ҳукмнинг қарор қисмини эълон қилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси, шу жумладан суд таркиби ҳам ҳукмни тик туриб эшитадилар. Агар ҳукм судланувчи билмайдиган ёки етарлича билмайдиган тилда баён қилинган бўлса, ҳукмнинг қарор қисми эълон қилингандан кейин, мазкур қисм таржимон томонидан судланувчининг она тилида ёки у тушунадиган бошқа тилда ўқиб эшиттирилиши керак. Раислик қилувчи судланувчига ва бошқа тарафларга ҳукмнинг мазмунини, ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати ва тартибини тушунтиради. Башарти судланувчи фавқулодда жазо чораси — умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган бўлса, унга афв этишни сўраб илтимос қилиш ҳуқуқи ҳам тушунтирилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств