Смотреть в Telegram
405-15-модда. Суд ажрими устидан шикоят бериш ва протест келтириш Судьянинг ажрими устидан у чиқарилган кундан эътиборан етмиш икки соат ичида апелляция тартибида хусусий шикоят, хусусий протест берилиши мумкин. Хусусий шикоят, хусусий протест ажримни чиқарган суд орқали берилади, суд уни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига йигирма тўрт соат ичида юбориши шарт. Апелляция инстанцияси суди мазкур материалларни келиб тушган пайтдан эътиборан етмиш икки соатдан кечиктирмай хусусий шикоят, хусусий протест билан бирга кўриб чиқиши керак. Апелляция инстанцияси суди хусусий шикоят, хусусий протестни кўриб чиқиб, ўз ажрими билан: судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни, протестни эса — қаноатлантирмай қолдиришга; судьянинг ажримини ўзгартиришга; судьянинг ажримини бекор қилишга ва ишни моҳиятан кўриб чиқиш учун судга юборишга ҳақли. Жиноят иши ажримни чиқарган судга апелляция инстанцияси судининг ажрими чиқарилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай қайтарилиши керак. Биринчи инстанция судининг ажрими бекор қилинган ҳолларда иш биринчи инстанция суди томонидан ишни суд муҳокамасига тайинлаш босқичидан бошлаб умумий қоидаларга асосан кўриб чиқилади. Каналга уланиш 👉 @jpk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Бот для знакомств